Бухоро вилояти собиқ ҳокими Дамир Ядгаров вафот этди
1992-1994 йилларда Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Дамир Ядгаров ҳаётдан кўз юмди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги
Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Дамир Салихович Ядгаров 4 июл куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Дамир Ядгаров 1937 йил 18 февралда Шофиркон туманида туғилган. 1960 йилда Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини муваффақиятли тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ёшлар қўмитасининг котиблиги лавозимидан бошлаб, узоқ йиллар Ёшлар ташкилоти ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги тизимидаги масъул вазифаларда ишлаган.
Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти Бухоро филиали директори сифатидаги меҳнат фаолияти йилларида пахтанинг Зарафшон воҳасига мос 10 га яқин иқтисодий самарадор навлари кашф этилган.
1992-1994 йилларда Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаган.
Дамир Ядгаров «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими» унвони, «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган.
Мавзуга оид

14:31 / 04.07.2025
Столда пичоқ, унинг олдида маст одам, ходим телефон “титиб” ўтирибди – Бухородаги ҳодисада ким антиқаҳрамон?

17:24 / 03.07.2025
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган фуқарони зарарсизлантирди

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

20:42 / 19.06.2025