Хитойда сайёҳларга пандалар билан суратга тушиш тақиқланди

Хитойнинг Сичуань вилояти раҳбарияти сайёҳларнинг пандаларга яқинлашиши, уларга егулик бериши ва улар билан суратга тушиши тақиқлангани ҳақидаги огоҳлантиришни чоп этди. China Daily нашрининг маълум қилишича, бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида вилоятдаги панда питомникларида кунбўйи ишловчи кузатув камералари ўрнатилган.
Интернетнинг Хитой сегментида панда билан суратга тушганлик учун минг юан (150 доллар) жарима солиниши ҳақида гаплар ҳам пайдо бўлган.
Хитой қонунларига кўра, сайёҳлар йўқ бўлиб кетиш ёқасида турган ёки ноёб ҳисобланган жонзотларга яқинлаша олмайдилар. Пандалар билан фақатгина уларга қаровчи кишиларгина мулоқот қилишлари мумкин. Бундай чораларнинг киритилишига эса пандалар сайёҳлардан бирор инфекция юқтириб олишларидан хавотир сабаб ҳисобланади.
Ҳозирда табиатда 1,5 мингдан сал кўпроқ панда қолган. Бу жонзотларни питомникларда кўпайтириш бўйича муайян натижаларга эришилган бўлса-да, уларни кўпайтириш бўйича ҳал қилувчи илгарилашга эришиб бўлмаяпти.
Мавзуга оид

20:26 / 02.06.2025
Хитой армиясининг собиқ раҳбарларидан бири Сюй Цилян вафот этди

08:37 / 02.06.2025
Ўзбекистонда экология муҳофазаси бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

19:29 / 01.06.2025
Хитойда эркак терракота армиясидаги иккита қадимий ҳайкалга шикаст етказди

14:11 / 30.05.2025