Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чангютгичлар ишлаб чиқарувчи Dyson компанияси энди электрокарлар йиғмоқчи

Фото: dysonbuildingcenter.com
Чангютгичлар ишлаб чиқарувчи Dyson британ компанияси Сингапурда электрокарлар ишлаб чиқарувчи завод қурмоқчи. Завод 2019 йил декабрдан қурила бошланади, машиналарни йиғишни 2021 йилдан бошлаш режалаштирилган.
Компания раҳбариятининг маълум қилишича, Сингапурда завод очиш қарори юқори малакали мутахассислар, эҳтиёт қисмлар етказиб берувчи кўплаб ҳудудий компаниялар мавжудлиги ва компания учун муҳим бозорларнинг яқинлиги билан асосланган.
Август охирида Dyson Халлавингтондаги парвоз майдонида жойлашган технологик мажмуасини кенгайтиришга 200 млн фунт стерлинг ажратиши маълум бўлган. Бу ерда электромобил ишлаб чиқаришга жавоб берувчи мутахассислар иш олиб бормоқда.
Компания ўз электрокарини ишлаб чиқариш режаси ҳақида 2017 йил бўлишган. Компания машиналар ва аккумуляторларни ишлаб чиқаришга 2 млрд доллар ажратади.
Мавзуга оид

21:16 / 21.07.2025
Индонезия полицияси чақалоқ савдогарлари тармоғини фош қилди

15:12 / 14.07.2025
Сингапурликлар учун Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейслар ташкил этилади

14:20 / 28.05.2025
Ўзбекистон ва Сингапур яримўтказгичлар соҳасида ҳамкорлик қилади

15:01 / 24.05.2025