Қутқарувчилар Москва дарёсидан чўкаётган уч ўзбекистонликни қутқариб олишди

Фото: 360.ru
Москвада дарёда чўмилаётиб чўкиб кетишига бир баҳя қолган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қутқариб қолишди, деб хабар берди Москва ФВВ бошқармаси матбуот хизмати.
Улар сув юзасида резина матрас, болалар чамбараги ва пуфлама тимсоҳга осилиб чўкиб кетмасликка уринишган.
Чўкаётганларни қидирув-қутқарув станциясидан 400 метр нарида кўриб қолишган. Маълум бўлишича, уч эркак ярим шиширилган болалар пуфлама сузиш воситалари ёрдамида чўмилаётган бўлишган ва чўка бошлашган. Вахта кузатувчиси кутилмаган ҳолатни кўриши билан қутқарувчиларга хабар берган ва қутқарувчилар катерда уларнинг олдига етиб боришган. Жабрланганлар станцияга олиб келинган ва уларга биринчи ёрдам кўрсатилган.
Чўмилувчилар касалхонага ётишга кўнишмаган ва сувда ўзини тутиш қоидалари бўйича суҳбатдан сўнг уларга жавоб берилган.
Мавзуга оид

11:21 / 29.05.2025
Украина дрони Москвадаги кўп қаватли турар жой биносига бориб урилди

08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди

20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади

07:41 / 10.05.2025