Ҳиндистондаги кучли ёмғирлар 27 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Фото: AP / Rajesh Kumar Singh
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида кучли ёмғирлар оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали маълум қилди.
Шунингдек, 12 киши жабр кўрган.
Уттар-Прадеш бош вазири Йоги Адитьянатх маҳаллий ҳокимият идораларига қутқарув операциялари ва уйлари вайрон бўлганларга қонунга мувофиқ молиявий ёрдам кўрсатишни бошлашга кўрсатма берган.
Ҳиндистон метеорологик хизмати бундай кучли ёғингарчилик штатнинг кўплаб ҳудудларида давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид

13:32
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

11:19
Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари чегарада тўқнашди

22:02 / 24.04.2025
Ҳиндистон Покистонни сайёҳлар ўлимида айблаб, уни сувсиз қолдириш билан таҳдид қилмоқда. Уруш бошланиши мумкинми?

18:09 / 24.04.2025