20:58 / 14.07.2018
17288

Бельгия бронза медалларини қўлга киритди

Фото: Getty Images

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари якунига етмоқда.

3-ўрин учун баҳсда Бельгия ва Англия терма жамоалари беллашди. 

4-дақиқадаёқ Бельгия ҳисобни очди. Чап қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни Тома Менье ҳимоячилардан чаққонроқ ҳаракат қилиб, дарвозага йўллади. 82-дақиқада Эден Азар ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, дарвозабон билан юзма-юз чиқиб борди ва совуққонлик билан дарвозани ишғол этди.

Натижада, Бельгия терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта мундиал бронза медалларини қўлга киритди.

ЖЧ-2018, 3-ўрин учун баҳс
Бельгия – Англия 2:0 

14 июль, Санкт-Петербург, «Крестовский» стадиони
Голлар: 1:0 – 4 Менье, 2:0 – 82 Азар. 
Бельгия – Куртуа, Компани, Вертонген, Менье, Алдервейрелд, Витцель, Шадли (Вермален, 39), де Брюйне, Тилеманс (Дембеле, 78), Азар, Лукаку (Мертенс, 60).
Англия – Пикфорд, Жонс, Стоунз, Роуз (Лингард, 46), Магуайр, Делф, Лофтус-Чик (Алли, 84), Стерлинг (Рэшфорд, 46), Дайер, Триппьер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Стоунз (52), Магуайр (76).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top