ЖЧ-2018. Хорватия Англияни енгиб, ўз тарихида илк бор финалга чиқди

Фото: Getty Images
Хорватия терма жамоаси жаҳон чемпионати ярим финалида Англия терма жамоаси устидан ғалаба қозониб, финалга чиқди.
Москвадаги "Лужники" стадионида кечган ўйиннинг асосий бўлими 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Қўшимча бўлимда Манжукич гол киритиб, жамоасини финалга олиб чиқди.
Шуни таъкидлаш керакки, Хорватия терма жамоаси ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионати финалига чиқмоқда.
Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги финал учрашуви 15 июль куни Тошкент вақти билан 20:00 да, "Лужники" стадионида бўлиб ўтади.
ЖЧ-2018. 1/2 финал.
Хорватия – Англия 2:1 (0:1, 1:0, 0:0)
Голлар: 0:1 – 5 Триппьер, 1:1 – 68 Перишич, 2:1 – 109 Манджукич.
Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 95), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич (Бадель, 119), Ребич (Крамарич, 101), Манжукич (Чорлука, 115).
Англия – Пикфорд, Уокер (Варди, 112), Стоунз, Янг (Роуз, 90), Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 74), Хендерсон (Дайер, 97), Триппьер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Манжукич (48), Уокер (54), Ребич (96).
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Мавзуга оид

21:58 / 17.12.2022
Хорватия Марокашни мағлуб этиб, бронзага эга чиқди

02:03 / 14.12.2022
ЖЧ-2022. Аргентина Хорватияни йирик ҳисобда енгиб финалга йўл олди, Мессида гол+ассист, Альваресда дубль

02:08 / 11.12.2022
ЖЧ-2022. Франция Англияни мағлубиятга учратиб, яримфиналнинг сўнгги иштирокчисига айланди

02:00 / 05.12.2022