20:58 / 06.07.2018
12086

Франция мундиал карвонидан Уругвайни тушириб юборди

Фото: AP

Россияда жаҳон чемпионати плей-офф босқичи ўйинлари давом этмоқда.

1/4 финал баҳсида Уругвай ва Франция беллашди. Ўйинда европаликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

40-дақиқада жарима зарбасидан оширилган тўпни Варан боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. 61-дақиқада Гризманнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг, дарвозабон Муслера тўпни ушлаб қололмади ва у дарвозага кириб кетди.

Энди Франция терма жамоаси яримфиналда Бразилия - Бельгия ўйини ғолиби билан беллашади.

ЖЧ-2018, 1/4 финал
Уругвай – Франция 0:2 
6 июль, «Нижний Новгород» стадиони
Голлар: 0:1 – 40 Варан, 0:2 – 61 Гризманн. 
Уругвай – Муслера, Годин, Хименес, Касерес, Нандес (Урретавискайя, 73), Лаксальт, Бентанкур (Родригес, 59), Торрейра, Весино, Суарес, Стуани (Макси Гомес, 59).
Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Погба, Канте, Толиссо (Нзонзи, 80), Гризманн (Фекир, 90), Жиру, Мбаппе (Дембеле, 88).
Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (33), Бентанкур (38), Родригес (69), Мбаппе (69).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top