Фото: Боши идишга тиқилиб қолган камёб ҳинд бўриси ўлимдан қутқарилди

Фото: Daily Mail
Ҳиндистонда боши пластик идишга кириб қолган бўрини муқаррар ўлимдан қутқаришди. Бу ҳақда Daily Mail хабар тарқатди.
Жониворни асли касби ҳисобчи бўлган ҳаваскар фотограф Танай Панпалия мамлакатнинг марказий қисмида, Нагпур шаҳридан узоқ бўлмаган ҳудудда учратиб қолган.
Кўп вақт давомида боши идиш ичида қолган жонивор ҳаддан ташқари озиб кетганди.
Панпалия ўзи кўрган воқеа ҳақида маҳаллий ўрмон хўжалиги департаментига маълум қилган, мутахассислар икки соат ичида жониворни топишган. Экологлар контейнерни қирқишган ва бўрини озод этишган. У зудлик билан одамлар олдидан қочиб кетган ва ўз тўдасига бориб қўшилган.
Панпалиянинг сўзларига кўра, бундай идишларни маҳаллий аҳоли маҳсулотларни сақлаш учун ишлатади. «Улар бу идишларни дуч келган жойга улоқтиришади ва шундай вазиятлар юзага келади. Шундай гўзал жонивор ҳалок бўлишига бир бахя қолди», — дея норозилик билан фикр билдирган у.
Осиё бўриси деб ҳам аталадиган ҳинд бўриси — кўк бўри оиласи вакили ҳисобланади. Инсоният омили натижасида бу тур йўқолиш хавфи остида қолган.
Мавзуга оид

20:44 / 01.04.2025
Ҳиндистон Трампнинг «иккиламчи божлар» таҳдидидан сўнг Россия нефтига муқобил излашни бошлади

22:09 / 26.03.2025
Ҳиндистон ва Хитой Трампнинг таҳдиди сабаб Венесуэладан нефт сотиб олишни тўхтатди

20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди

11:39 / 25.03.2025