Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда ит 67 кишини кўчкидан қутқариб қолди
Омон қолган қишлоқ аҳолиси вақтинчалик бошпанага жойлаштирилган ва уларга ҳукумат томонидан ёрдам кўрсатилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ҳиндистоннинг Сияти қишлоғида ит 67 кишини кўчкидан қутқариб қолди, деб ёзади The Independent.
Қайд этилишича, воқеа 30 июн куни кечқурун Химачал-Прадеш штатининг Манди округида содир бўлган. Тунда беш ойлик кучук кутилмаганда қаттиқ акиллай бошлаган. Натижада Нарендра исмли эркак уйғониб кетган ва девордаги ёриққа кўзи тушган. Шундан сўнг, у қўшниларини огоҳлантириш учун югурган.
Ит ва маҳаллий фуқаронинг ҳаракати сабаб 20 га яқин оила уйларини ўз вақтида тарк этишга муваффақ бўлган. Орадан кўп ўтмай қишлоқ кўчки остида қолган. Қишлоқнинг омон қолган барча аҳолиси Наина Деви ибодатхонасига вақтинчалик жойлаштирилган. Штат ҳукумати ҳар бир жабрланган оила учун 10 минг рупий (116 доллар) ажратган.
Маълумотларга кўра, икки ҳафта ичида Манди округида кучли ёғингарчиликлар кузатилиб, кўчкиларни юзага келтирган. Табиий офат сабаб 150 тадан ортиқ йўл ёпилиб қолган, юзлар уйлар вайрон бўлган. NDTV’нинг ёзишича, июл бошидан бери штатда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

21:27 / 09.07.2025
Нега баъзи демократиялар агрессив?

19:02 / 09.07.2025
Ҳиндистонда Jaguar қирувчи самолёти ҳалокатга учради

16:48 / 09.07.2025
Россия йил охиригача Ҳиндистондан 1 миллион меҳнат мигрантини қабул қилиши мумкин

09:40 / 07.07.2025