19:05 / 18.06.2018
16983

ЖЧ-2018. Швеция VAR тизими ёрдамида ғалаба қозонди

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи F гуруҳида биринчи тур доирасида Швеция Жанубий Корея билан ўйнади. «Нижний Новгород» стадионида кечган учрашув шведларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги ягона голни скандинавияликлар ҳимоячиси Андреас Гранквист 65-дақиқада 11-метрли нуқтадан урди. 

65-дақиқада кореялик ҳимоячи ўз жарима майдони ичида рақибга нисбатан қўпол ўйнаган эди. Бироқ, бош ҳакам буни пайқамай қолди. Фақат VAR тизими орқали такрорий видеолавҳани томоша қилганидан сўнг, бу вазиятда қоидабузарлик бўлгани аниқланди ва пенальти белгиланди. Ҳимоячи Гранквист уни аниқ амалга ошириб, Швецияга ғалаба келтирди.

Шу тариқа, биринчи турдан кейин F гуруҳида 3 очкодан жамғарган Швеция ва Мексика етакчилик қилмоқда, Германия ва Жанубий Кореяда очко йўқ. 

F гуруҳида иккинчи тур ўйинлари Германия - Швеция ва Жанубий Корея - Мексика жамоалари ўртасида ўтказилади. 

Аввалроқ, Франция терма жамоаси ҳам VAR тизими ёрдамидан сўнг, Австралияни (2:1) мағлуб этган эди.

ЖЧ-2018
F гуруҳи
Швеция – Жанубий Корея 1:0
(0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 65, пенальти Гранквист.
Швеция – Ольсен, Янссон, Аугустинссон, Люстиг, Гранквист, Классон, Экдаль (Хильемарк, 71), Ларссон (Свенссон, 81), Форсберг, Берг, Тойвонен (Телин, 77).
Жанубий Корея –    Чжо Хен У, Ким Ен Гвон, Пак Чжу Хо (Ким Мин У, 28), Ли Ен, Чжан Хен Су, Ки Сон Ен, Ку Чжа Чхоль (Ли Сын У, 72), Ли Чжэ Сон, Хван Хи Чхан, Сон Хин Мин, Ким Син Ук (Чжон У Ен, 66).
Огоҳлантиришлар: Ким Син Ук (12), Хван Хи Чхан (55), Классон (61).

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top