20:36 / 17.08.2018
9857

Машҳур португалиялик Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Фото: Image Sport

Корея футбол ассоциацияси португалиялик мутахассис Паулу Бенту терма жамоага янги бош мураббий бўлганини эълон қилди.

49 ёшли мутахассис билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланди. Унга Осиё Кубоги-2019 мусобақасида муваффақиятли иштирок этиш ва ЖЧ-2022 йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси юклатилди.

Жанубий Корея терма жамоаси Бенту қўл остида сентябрда дебют қилади ва Коста-Рика (7 сентябрь) билан Чили (11 сентябрь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Бенту 2010 - 2014 йиллар давомида Португалия терма жамоасини бошқарган эди.

Top