20:40 / 17.06.2018
27575

Видео: ФИФА Погбанинг голини «тортиб олди»

ФИФА Франция терма жамоасининг Австралияга қарши ўйиндаги ғалаба голини рақиб жамоа ҳимоячиси Азиз Бехич номига автогол сифатида ҳисоблади. Бу маълумот L'Equipe томонидан тарқатилди. 

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи биринчи тури доирасидаги ушбу учрашувда Франция Австралия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Аввалига французлар жамоасининг иккинчи голи Поль Погба ҳисобига ёзилганди, аммо ушбу эпизод синчковлик билан текширилгач, ФИФА голни австралиялик  футболчига ёзган. 

Ушбу гол голни автоматик аниқлаш тизими орқали қайд этилганди.

Мавзу
Россия мундиали

2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳрида 12та стадионда ЖЧ-2018 бўлиб ўтади. Россия илк бор мундиалга мезбонлик қилмоқда.

Барчаси
Top