“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: uzbekipaksanoat.uz
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар берди.
Асан Азиевич Жарасбаев “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисининг ишлаб чиқариш ва экспорт масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тасдиқланди. Аввал шу ишда меҳнат қилган Шавкат Икромович Ачилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 2018 йил 2 июнь куни бу ҳақдаги тегишли қарорни имзолаган.
Мавзуга оид

14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади

13:31 / 29.04.2025