Ўзбекистон | 07:28
986
2 дақиқада ўқилади

Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан янги лавозим – туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозими жорий этилди. У ўз ваколатлари доирасида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан зўравонлик содир этган шахсга нисбатан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бажарилмаган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотларининг масъул раҳбарларига хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолатлари юзасидан, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларни келтириб чиқараётган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан мажбурий тақдимномалар киритади.

Ҳужжатга "Психокоррекция" тушунчаси – зўравонликка мойил шахсларнинг шахсий камчиликларини бартараф этиш ва хулқ-атворини жамият талабларига мослаштиришга қаратилган психологик ва педагогик таъсир кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар мажмуи киритилди.

Ҳимоя ордерларини беришда эндиликда ваколатли органлар ва ташкилотлар, шу жумладан маҳаллий ҳокимиятлар, таълим ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, психологлар ва жамоатчилик тузилмалари томонидан бир ойгача бўлган муддатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар – тузатиш дастуридан ўтгани мажбурий тартибда кўрсатилади.

Мавзуга оид