Трамп «Россия иши» якунланмагунча бош прокурорни бўшатмайди - CNN

Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатлар бош прокурори Жефф Сешнсни «Россия иши» бўйича суриштирувлар якунланмагунча ишдан бўшатмайди. Бу ҳақда CNN телеканали давлат раҳбарининг адвокати Рудольф Жулиани баёнотига асосан хабар бермоқда.
«Албатта, Трамп Сешнсдан шикоят қилди. Трампда Сешнсдан норози бўлишга қатор сабаблар бор. Улар бу ҳақда гаплашгани ёки гаплашмаганини билмайман, бироқ у суриштирув якунланмагунга қадар уни ишдан бўшатмайди», - дея айтиб ўтган Жулиани.
Шунингдек, юристнинг таъкидлашича, унинг фикрича, президент бош прокурорни ишдан бўшатиши керак эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШ адлия вазирига «Россия иши» бўйича талаб қўйгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

18:40
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

18:20
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025