МАК: Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент йўналиши бўйича тарифлар арзонлашди

Фото: Wallpapers13.com
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси шу йилнинг 3 июнидан 8 сентябригача Тошкент - Нью-Йорк - Тошкент йўналишида иқтисодий класс минимал тарифларини пасайтирди. Бу ҳақда МАК ахборот хизмати хабар берди.
Парвоз нархи бир томонга 430 EUR (4,037,924 сўм), бориш ва қайтиш 829 EUR (7,788,863 сўм) ташкил қилади.
Шунингдек, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК йўловчиларга қулай шароитлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 3 июнидан Самарқанд Нью-Йорк йўналишида елвизак тарифларни киритди. Бу йўловчиларга Самарқанд-Тошкент ички йўналишида парвоз учун қўшимча йиғимсиз авиачипталарни расмийлаштириш имконини беради.
Авиачипталарнинг сотуви ташув расмийлаштирилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банк курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.
Мавзуга оид

21:12 / 18.04.2025
Тошкентда номаълум шахс сохта қурол билан банкни ўмармоқчи бўлди

09:40 / 17.04.2025
Тошкентда уч кишини ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

18:17 / 16.04.2025
Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси реставрация қилинади

11:56 / 16.04.2025