Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби: «Совуқ уруш қайтди!»

Фото: SVT
БМТ бош котиби Антониу Гутеррешнинг маълум қилишича, «совуқ уруш» қайтди. Бу ҳақда SVT телеканали хабар бермоқда.
«Совуқ уруш қайтгани аниқ. Бироқ, энди АҚШ ва Россия худди аввалгидек барчани назорат қилмаяпти. Яқин Шарқ минтақасида кўплаб мамлакатлар жуда фаол: Туркия, Эрон, Саудия Арабистони ва бошқалар. Иккита яхлит назорат қилинувчи блок йўқ», - дея айтиб ўтди Гутерреш.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, БМТ Суриядаги можарога ҳозирча ечим топиш имконига эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Украина аҳолисига гуманитар ёрдам учун пул етишмаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид

20:02 / 26.07.2025
АҚШ ва Хитой вакиллари БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина бўйича жанжаллашди

15:26 / 24.07.2025
БМТ Халқаро суди: Давлатлар иқлимни ҳимоя қилиш мажбуриятига эга

22:59 / 23.07.2025
БМТ суди иқлим ўзгаришини жиддий таҳдид деб тан олди

14:08 / 21.07.2025