Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти ўтказилмайди

Фото: РИА "Новости"
Россия Федерацияси Халқ артисти Григорий Лепснинг Тошкентдаги концерти ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хабар қилмоқда.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси “Master Show” МЧЖ томонидан пойтахтимизнинг “Истиқлол” санъат саройида ўтказилиши режалаштирилган Россия Федерацияси Халқ артисти Григорий Лепснинг яккахон концерт дастури жорий йилнинг 26 март куни ўтказилмаслигини маълум қилади”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, чипталарни қайтариш ва бошқа маълумотлар юзасидан “Master Show” МЧЖнинг 200-76-67 ёки (97) 753-40-04 телефон рақамларига қўнғироқ қилиш тавсия этилади.
Мавзуга оид

12:10
Тошкентда болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш бўйича минтақавий конференция ўтказилади

20:29 / 06.04.2025
Қорақалпоғистонда илк бор очиқ осмон остида концерт ташкил этилди

22:34 / 05.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади

21:33 / 04.04.2025