Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри прокурори лавозимидан озод этилди
Тошкент шаҳри прокурори Эркин Йўлдошев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Президент администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эркин Йўлдошев
Тошкент шаҳри прокурори Эркин Йўлдошев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Kun.uz’нинг прокуратура органларидаги манбаси буни тасдиқлади.
Аввалроқ Эркин Йўлдошев давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Эркин Йўлдошев 2023 йил январдан бери пойтахт прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди. У муқаддам Тошкент прокуратурасида ишлаган, 2017 йил апрелида бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Эркин Йўлдошев 2023 йил 14 январ куни президент фармони билан «III даражали давлат адлия маслаҳатчиси» махсус унвони (генерал-майор унвонига тенг) олган эди.
Мавзуга оид

21:42 / 14.07.2025
Банк карталардан 1 млрд сўмга яқин пулларни ўзлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди

14:34 / 14.07.2025
Тошкент ва Наманганда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

13:11 / 14.07.2025
Тошкентда капотида балиқлар билан контент олган ҳайдовчи жаримага тортилди

20:34 / 13.07.2025