Перуда автобуснинг жарликка қулаши оқибатида 44 киши ҳалок бўлди
Перуда 21 февраль эрталаб йўловчи автобусининг жарликка қулаши оқибатида 44 киши ҳалок бўлган. Яна 10 киши жароҳат олган. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлигида маълум қилинган.
Дастлаб 35 киши ҳалок бўлгани, 20 киши яралангани маълум қилинган.
Автобус Арекипа ҳудудида Панамерика шоссесида 200 метр баландликдан жарга қулаган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи автобусни бошқара олмай қолган.
Мамлакат президенти Педро Кучински ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган.
Мавзуга оид

20:44 / 04.07.2025
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти

10:24 / 14.05.2025
Зоминда жарликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди

18:01 / 25.04.2025
Перуда 5 минг йиллик мумиё топилди

17:50 / 16.04.2025