Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пенсильвания университетида отишма, қурбонлар бор

Фото: РИА Новости
АҚШнинг Пенсильвания штати университети ҳудудида рўй берган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Triblive портали тезкор хизмат ходимига таянган ҳолда.
Ҳодиса овқатланиш жойи ёнидаги Beaver кампусида маҳаллий вақт билан соат 15:41да рўй берган. Кампус сайтида у ёпиқ экани хабар берилмоқда.
Университет маъмуриятининг Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилишича, талабалар отишма натижасида жабрланмаган. WGAL телеканалининг полицияга таянган ҳолда хабар беришича, отишмани университетда ишлаган аёллардан бирининг турмуш ўртоғи содир этган. У аёлни ўлдирган, сўнг ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.
Воқеа жойида полиция ходимлари ишлашмоқда, талабалардан фуд-корт ва талабалар иттифоқи биноси жойлашган ерга яқинлашмаслик сўралган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирларида Солт-Лейк-Ситидаги Юта Университети кампусида ҳам отишма рўй берган бўлиб, ўшанда бир киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид

10:08 / 29.07.2025
Нью-Йорк марказида отишма: 5 киши ҳалок бўлди

19:19 / 28.07.2025
Қирғиз-ўзбек халқаро университетидан 3 мингдан ортиқ талаба четлатилди

15:25 / 23.07.2025
Россия университетларининг ўзбекистонлик талабалар учун квоталари ошиши мумкин

15:07 / 19.07.2025