Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йорк марказида отишма: 5 киши ҳалок бўлди
28 июль куни Манҳеттан марказидаги осмонўпар бинода қуролланган шахс тўрт кишини отиб ўлдирди ва ўз жонига қасд қилди. Собиқ хусусий детектив йирик молиявий компаниялар штаб-квартираси жойлашган бинога нега ҳужум қилгани ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Фото: Eduardo Munoz/Reuters
Нью-Йорк шаҳри расмийлари маълум қилишича, автоматик қурол билан қуролланган шахс душанба куни Манҳеттан марказидаги осмонўпар бинода тўрт кишини отиб ўлдирган ва кейин ўз жонига қасд қилган.
Отишма осмонўпар бинонинг вестибюль қисмида, иш кунининг энг тиғиз — кечки соатларида бошланган. Кейин, гумонланувчи лифт орқали 33-қаватга – бошқарув компанияси жойлашган офисга кўтарилиб, яна ўт очган. Комиссар Тишнинг маълумотига кўра, у охир-оқибат кўкрагига ўқ узиб, жонига қасд қилган.
Ушбу бинода Blackstone, KPMG каби йирик молиявий компаниялар ва Миллий Футбол Лигаси (NFL) штаб-квартираси жойлашган.
Ҳалок бўлган тўрт киши орасида 36 ёшли Нью-Йорк полиция ходими Дидарул Ислам ҳам бор. У АҚШга Бангладешдан муҳожир сифатида келган. Шаҳарнинг мери Эрик Адамс уни «ҳақиқий фидойи қаҳрамон» деб таърифлади.
Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи томонидан ўлдирилган бошқа уч жабрланувчи – икки эркак ва бир аёл бўлиб, уларнинг шахси ҳозирча очиқланмаган. Яна бир эркак оғир яраланган ҳолда касалхонада.
Нью-Йорк полициясига кўра, отишмани амалга оширган шахсни Лас-Вегасдан бўлган 27 ёшли Шейн Тамура бўлган. Унинг руҳий саломатлигида муаммолари бўлгани ҳужжатлар билан қайд этилган.

Тамура ёлғиз ҳаракат қилган ва ҳозирча ҳодиса сабаблари аниқланмаган.
CNN манбаларининг хабар беришича, отишма содир этганликда гумон қилинган шахснинг муддати тугаган хусусий детектив лицензияси бўлган.
Мавзуга оид

22:21 / 07.07.2025
Туркияда отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

09:36 / 04.07.2025
Ню-Йоркда мусулмон номзод демократлар праймеризида ғалаба қозонди

18:15 / 03.07.2025
Чикагодаги тунги клубда отишма юз берди. Уч киши ҳалок бўлди ва 16 киши яраланди

19:34 / 10.06.2025