Атамбоев яна Қозоғистонни тилга олди

Фото: kloop.kg
Қирғизистон президенти ўз сиёсатига қўшилмаётганларга бошқа яшаш жойини излашни маслаҳат берди. Бу ҳақда Алмазбек Атамбоев ишонч ёрлиқларининг топширилиш маросимида маълум қилган.
«Мустақилликни ҳимоя қилиш лозим. Қирғизистон банан республикасига айлана олмайди», - деган Атамбоев.
«Мамлакатдаги сўнгги ҳодисалар ким Қирғизистонга «мухлислик қилиши», ким эса республикани сотишга тайёрлигини кўрсатиб берди. Биз худди аждодларимиз каби мустақиллик учун ҳаётимизни беришга тайёрмиз. Ватанпарварлик шунчаки оддий сўз бўлиб туюладиганларга эса яхшироқ жойни маслаҳат қилган бўлардим. Эҳтимол, улар пул ва қўллаб-қувватлов олаётган жойни», - деган у.
Атамбоевнинг таъкидлашича, қардош Қозоғистон билан фуқароликни соддалаштирилган тартибда олиш жараёни мавжуд.
«Биз уларни бемалол қўйиб юборамиз. У ерда эса сизни кутиб олишади. У ерда ер кўп», - дея қўшимча қилиб ўтган у.
Мавзуга оид

21:12 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг собиқ президенти Атамбаев Халқаро судда жавоб беришга тайёрлигини билдирди

17:34 / 07.06.2025
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ленин ҳайкали олиб ташланди

15:32 / 05.06.2025
Ўзбекистон–Қирғизистон–Хитой–Мўғулистон йўлагида биринчи марта юк ташилди

22:17 / 03.06.2025