Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда халқаро интернет-трафикка монополия жорий этиляпти
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакатда бир йил муддатга халқаро интернет-трафикка давлат монополиясини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фото: Қирғизистон президенти матбуот хизмати
Қирғизистон мамлакатга халқаро интернет-трафикни етказиб бериш ва тақдим этиш, шунингдек, у орқали халқаро транзит трафигини ўтказиш бўйича йиллик давлат монополиясини жорий қилди. Тегишли фармонни 28 июл, душанба куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолади, дейилади унинг расмий сайтида эълон қилинган хабарда. Давлат монополиясининг «синов режими» 2025 йил 15 августдан 2026 йил 14 августгача амал қилади.
Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, бир неча ой олдин миллийлаштирилган «ЭлКат» компаниясига интернет-трафикни етказиб бериш, таъминлаш ва транзит қилиш юкланган. Алоқа ва маълумотларни узатиш операторларига икки ой ичида барча амалдаги шартномаларни «ЭлКат»га ўтказиш буюрилади.
Қирғизистон президентининг сайтидаги хабарда айтилишича, тегишли қарор «доимий технологик ўзгаришлар»ни ҳисобга олган ҳолда «самарали бошқарувни ташкил этиш» ва «рақамли трансформацияни янада такомиллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш» мақсадида қабул қилинган.
21 июлдан Қирғизистонда Ҳуқуқбузарликлар кодексига оммавий ахборот воситалари ва интернетда нотўғри ёки ёлғон маълумот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар кучга кирди. Уларга кўра, жисмоний шахслар учун 20 минг сом (тахминан 200 евро), юридик шахслар учун 65 минг сом (тахминан 640 евро) миқдорида жарима белгиланди. Ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар ички ишлар органлари томонидан тузилади ва судлар томонидан кўриб чиқилади.
Мавзуга оид

07:41
Россиянинг Красноярск ўлкасида тўрт кундан бери мобил интернет ишламаяпти

21:43 / 29.07.2025
Қирғизистонда судланганларга муҳим давлат лавозимларини эгаллаш тақиқланди

19:19 / 28.07.2025
Қирғиз-ўзбек халқаро университетидан 3 мингдан ортиқ талаба четлатилди

09:05 / 25.07.2025