Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 20:40 / 25.10.2017
14169
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон – Туркия музокаралари кенгайтирилган таркибда давом эттирилди

Фото: TCCB
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мулоқотни кенгайтирилган таркибда давом эттиришди.
ЎзА хабарига кўра, унда расмий делегациялар аъзолари, вазирлик ва йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Музокарада икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.