Босфор порти кемалар қатнови учун очилди

Фото: РИА "Новости"
Бир қанча вақт муқаддам кемаларнинг ўтиши учун ёпиб қўйилган Босфор порти яна очилди. Бу вақт давомида қидирув ишлари ўтказилган, деб хабар бермоқда Туркия транспорт, кемачилик ва алоқа вазирлиги матбуот котиби Турон Ўзёниқ.
«Босфор порти кемалар қатнови учун очилди. Июлда чўкиб кетган ўсмирнинг жасадини қидириш бўйича амалиётда қатнашган кемалар портни тарк этмоқда», - дея матбуот котибининг сўзларини келтиради РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, ўсмирнинг жасадини қидириш ишлари ҳеч қандай натижа бермади, улар давом эттирилади, бироқ Босфор бошқа ёпилмайди.
Аввалроқ Босфор портида фавқулодда ҳолат эълон қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид

19:16
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

13:02 / 06.06.2025
Ўзбекистон Эрон портига сармоя киритиб, махсус терминал қуради

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

00:40 / 03.06.2025