Туркия ногиронлар аравачасидаги баскетбол бўйича Европа чемпиони бўлди

Фото: aa.com.tr
Эркаклар ўртасида ногиронлар аравачасидаги баскетбол бўйича Европа чемпионати финалида Туркия терма жамоаси Буюк Британияни 76-69 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақа чемпиони бўлди.
Мусобақа Испаниянинг Тенерифе оролида бўлиб ўтди. Туркия ўз тарихида биринчи бор бу унвонни қўлга киритди.
Аввалроқ Туркия Европа чемпионатлари финалларига уч марта чиққан, бироқ ҳар гал имкониятни бой берган. 2013 ва 2015 йилларда турклар финалда Буюк Британияга, 2009 йилда эса Италияга ютқазишганди.
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025