Хитой янги турдаги ракета синовини ўтказди

Фото:AP Photo / Andy Wong
Хитой мудофаа вазирлиги 9 май куни бир неча кун аввал янги турдаги ракета синовини ўтказганини тасдиқлади.
"Ракета қўшинлари Бохай кўрфазида йиллик режали машғулотлар доирасида қуролли кучларнинг ўз вазифаларини бажариши ва давлат хавфсизлигига таҳдидларга самарали жавоб қайтариши мақсадида янги турдаги ракета қуроли синовини ўтказди", деб айтилди Хитой мудофаа вазирлигининг журналистларнинг синов ўтказилганини тасдиқлаш ҳақидаги илтимосига чоп этилган изоҳида.
Таъкидланишича, ракета синови "кутилган натижага" эришиш билан якунланган.
Бошқа тафсилотлар берилмаган.
Мавзуга оид

17:06 / 23.04.2025
Хитой Ойда АЭС қуриш режасини тасдиқлади

09:05 / 23.04.2025
Трамп Хитой товарларига бож тўловларини пасайтиришини эълон қилди

17:44 / 22.04.2025
Хитойда коррупцияга қарши курашишга масъул амалдор пора олишда айбланмоқда

00:22 / 22.04.2025