Олланд Макронга ваколатларни қачон топшириши айтилди

Фото: Reuters
Франциянинг амалдаги президенти Франсуа Олланднинг маълум қилишича, сайланган президент, “Олға” ҳаракати етакчиси Эммануэль Макронга ўз ваколатларини якшанба 14 май куни топширади. Бу ҳақда Figaro газетаси маълум қилган.
Олланднинг мандати 14 май куни ўз якунига етади.
Францияда якшанба куни президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтди. Мамлакат ИИВ маълумотига кўра, Макрон 66,1 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонди. Сайловчиларнинг 20,7 миллиони ўз овозини Макронга берган. “Миллий фронт” партияси етакчиси Марин Ле Пен эса 10,6 миллиондан ортиқроқ овоз олди (33,9 фоиз).
Мавзуга оид

00:05
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради

10:47 / 31.05.2025
Макрон Фаластинни тан олишни «маънавий бурч» деб атади

23:26 / 30.05.2025
Францияда 1 июлдан болалар юрадиган жойларда тамаки чекиш тақиқланади

21:21 / 28.05.2025