Сильвестр Сталлоне Warner Bros.'ни 24 йил аввалги фильм сабаб судга берди

Фото: Getty Images
Ҳолливудлик актёр Сильвестр Сталлоне Warner Bros. Entertainment’ни судга берди. У компанияни "Бузғунчи" ("Demolition Man, 1993) фильмидан тушган даромадлардан улуш тўламаганликда айбламоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Маълумотларга кўра, Лос-Анжелес судига юборилган даъво аризасида актёр шартнома бандларига кўра, картина умумий ҳисобда 125 млн. доллардан кўпроқ маблағ ишлаб топса, бу маблағнинг 15 фоизини олиши керак бўлган. Сталлонега тегишли Rogue Marble Productions компанияси баёнотига кўра, "Бузғунчи" фантастик жангари фильми жаҳон прокатида 159 млн. доллар ишлаб топган.
Бироқ Warner Bros. бюджети 57 млн. доллар бўлган фильм ўз харажатларини қопламагани ҳақида маълум қилган. Шундан сўнг, Rogue Marble Productions воқеага ойдинлик киритишни талаб қилди, киностудия эса Сталлонега ҳеч қандай тушунтиришларсиз 2,8 млн. долларлик чек юборган.
"Киностудиялар хасислиги билан машҳур", - дея Rogue Marble баёнотидан иқтибос келтиради Bloomberg.
Bloomberg маълумотларига кўра, 70 ёшли актёр судда ғалаба қозониб, киностудияларнинг шундай алдовли хатти-ҳаракатига чек қўйиш ниятида.
Мавзуга оид

11:35 / 19.04.2025
Судлар фаолиятини молиялаштириш тўғрисида қонун ишлаб чиқилди

08:54 / 17.04.2025
Йил бошидан бери энг кўп қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани айтилди

13:30 / 16.04.2025
Москва суди «журналистлар иши» бўйича ҳукм чиқарди

18:15 / 28.03.2025