Афғонистондаги урушга бағишланган Брэд Питт иштирокидаги комедия трейлери чиқди

Netflix компанияси YouTube’да “Уруш машинаси” комедиясининг проморолигини тақдим этди. Унда Брэд Питт ва Тильда Суинтонлар бош ролларни ижро этишган. Бу фильм режиссёр Дэвид Мишо (“Ҳайвонлар салтанати”) томонидан суратга олинди.
Фильмга мухбир Майкл Хастингснинг “Тасвирчилар” (The Operators) ҳужжатли китоби асос қилиб олинди – у АҚШнинг Афғонистонга бостириб киришига бағишланган. Картина бош қаҳрамони – Қўшма Штатларнинг аксилтеррор амалиётига раҳбарлик қилувчи генерал Стэнли Маккристал (Питт).
Фильм премьераси 26 май куни бўлиб ўтади.
Маккристал Хастингс у билан ўтказган интервьюсини Rolling Stone журналида эълон қилгач 2010 йилда истеъфога чиқди. Унда генерал АҚШнинг Афғонистондаги элчиси Карл Эйкенберри ва бошқа америкалик сиёсатчилар, жумладан ўша пайтдаги вице-президент Жо Байден ҳақида салбий фикрларни билдирган.
Мавзуга оид

20:43 / 17.04.2025
Толиблар энди Россияда террорчи ташкилот деб ҳисобланмайди. Воқеалар ривожи

11:41 / 17.04.2025
138 нафар Афғонистон фуқароси бўлган яна бир рейс Германияга етиб келди

07:02 / 16.04.2025
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди

20:09 / 15.04.2025