Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилояти маъмурияти Тўйтепа шаҳрига кўчиб ўтди
Тошкент вилояти маъмурияти Ўзбекистон пойтахтидан Тўйтепа шаҳрига кўчиб ўтди, деб хабар тарқатди Podrobno.uz.
Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоят Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясидаги маърузасида сўз юритган.
«Икки-уч йилдан сўнг, Тўйтепа тўлиқ янгича кўриниш касб этади: бу ерда янги уйлар пайдо бўлади. Тошкентдан бу шаҳарга тезюрар автомагистраль қурилади», — деган Мирзиёев.
Маълумот учун, 1973 йилда шаҳар мақомини олган Тўйтепада 29 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. У Тўйтепа темир йўл бекатидан 4 км узоқликда, Тошкент-Қўқон автойўли ёнида, Тошкент шаҳридан 25 км жанубда жойлашган.
Мавзуга оид

14:25 / 26.07.2025
Тошкент вилоятида адвокат 20 минг доллар билан ушланди

13:45 / 26.07.2025
Тошкент вилоятида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётганлар ушланди

15:28 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди

12:37 / 15.07.2025