Обама республикачилар тарафдорлари ҳақида: Рейган қабрида тик турган бўларди

Фото: AP
АҚШ президенти Барак Обаманинг фикрича, агар АҚШнинг собиқ президенти Рональд Рейган, мамлакатдаги замонавий республикачиларнинг учдан бири Россия раҳбари Владимир Путин сиёсатини маъқуллашини билганида қабрида тик турган бўлар эди. Обама матбуот анжуманида республикачиларнинг айрим вакиллари тутаётган позицияни шундай таърифлаган.
«Тадқиқот ўтказилди — анча ишонарли манба, — унга кўра, АҚШ республикачиларининг 37 фоизи Путинни маъқуллашади. Собиқ КГБ агентини. Рональд Рейган қабрида тик турган бўларди. Қандай қилиб, шундай бўлди?» — деган Обама.
Обама, аввалроқ, Путинни АҚШга қарши хакерлик ҳужумини амалга ошириш мумкин эмаслигидан огоҳлантирганини айтганди.
Мавзуга оид

18:40
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

18:20
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

15:06 / 08.06.2025
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган

22:08 / 07.06.2025