Хитойда кондаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 32 кишигача ошди

Фото: © RIA
3 декабрда Хитойнинг Чифэн шаҳридаги кўмир конида кон газининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар кончилар сони 32 кишигача ошди. Бу ҳақда маҳаллий вакилга иқтибос келтирган ҳолда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"Кўплаб жабрланганлар бор", деб айтилган хабарда.
Маълумотларга кўра, портлаш вақтида ер остида 181 кончи бўлган, улардан 149 нафари ўзлари ёки қутқарувчилар ёрдамида юзага чиқа олганлар.
Портлаш Пекин вақти билан 11:30 да Чифэн шаҳрининг Юаньбаошань туманида Baoma тоғ-кон компаниясига тегишли корхонада юз берган.
"Бир неча жавобгар шахслар ҳибсга олинди", деб айтилди хабарда.
Мавзуга оид

12:02 / 07.06.2025
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди

00:45 / 07.06.2025
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

18:13 / 06.06.2025