Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой кучлилиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи магнитни яратди

Фото: © РИА Новости
Хитой кучли магнит майдонларини яратиш учун кучлилиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи гибрид магнитни яратди. Бу ҳақида Синьхуа агентлиги хабар берди.
Манбага кўра, магнит интенсивлиги - 400 минг гаусс ёки 40 Тесла. Ушбу магнитни яратиш учун саккиз йил сарфланди, у Хитой фанлар академияси қошидаги Хэфэй институти томонидан ишлаб чиққарилди.
Дунёдаги энг кучли гибрид магнит Флорида штатида жойлашган Кучли магнит майдонлари миллий лабараториясидаги Америка магнити ҳисобланади. Унинг интенсивлиги 45 Теслага баҳоланади.