Sony компанияси молиявий ҳисоботини эълон қилди

Фото: Reuters
Япониянинг электроника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Sony (NYSE: Sony Corp Ord [SNE]) компаниясининг 2016 молия йили II чорагидаги соф даромади кескин пасайган. Компания эълон қилган ҳисоботга кўра, корпорация даромади ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 мартага камайиб, 4,8 млрд иен (45 млн доллар)ни ташкил этган.
Компаниянинг савдо ҳажми ва амалий тушуми 10,8 фоизга, 1,69 трлн иен (16,1 млрд доллар)гача камайган. Бунга Sony вакилларининг сўзларига кўра, биринчи навбатда валюталар курсининг ўзгариши сабаб бўлган. Bloomberg агентлиги мурожаат қилган таҳлилчилар компания амалий даромадини 49,7 млрд иен (474 млн доллар) атрофида бўлишини прогноз қилишган эди.
Шу муносабат билан Sony жорий молия йили учун даромад прогнозини қайта кўриб чиққан. Компания даромадлари камайиши сабабларидан бири сифатида аккумуляторлар ишлаб чиқариш бўлимининг сотилганини кўрсатган.
Мавзуга оид

14:21
Ўзбекистон ва Япония визани либераллаштириш масаласини ўрганмоқда

00:05
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради

21:43 / 04.06.2025
Япониялик олимлар барча гуруҳларга мос келадиган қонни ишлаб чиқди

15:54 / 04.06.2025