БМТ Бош Ассамблеяси БМТ бош котибини сайлайди

БМТ Бош Ассамблеяси 13 октябрь куни Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни ташкилотнинг тўққизинчи бош котиби лавозимига сайлаш масаласини кўриб чиқади.
Мажлисда португалиялик сиёсатчини БМТ бош котиблигига сайлаш тўғрисидаги резолюция муҳокама этилиб, қабул этилиши кутилмоқда. У 2017 йил январидан 2021 йил декабригача мазкур вазифани адо этади. Гутерриш 2015 йилгача БМТ қочоқлар масалалари бўйича бош комиссари вазифасини бажарган.
Унинг номзоди тасдиқланиши учун БМТ аъзоларининг учдан икки қисми Гутерришни ёқлаб овоз бериши керак. Бош Ассамблея раҳбари аъзо мамлакатлар дипломатик ваколатхоналарига юборган мактубида резолюциянинг якдиллик билан қабул қилинишига умид билдирган.
Шундан сўнг, келгуси 2 ярим ойда Гутерриш ўз жамоасини шакллантиради ва ўринбосарлар ва ёрдамчиларини аниқлаб олади.
Мавзуга оид

15:49
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди

18:56 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди

08:27 / 02.07.2025
БМТ: 17 июндан бери камида 580 фаластинлик ёрдам олишга уринган пайтда ўлдирилди

07:40 / 02.07.2025