Жаҳон | 08:27
961
2 дақиқада ўқилади

БМТ: 17 июндан бери камида 580 фаластинлик ёрдам олишга уринган пайтда ўлдирилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «инсонпарварлик, холислик ва камситилмасликнинг асосий инсонпарварлик тамойилларига мос келмайдиган ёрдам етказиб беришнинг ҳар қандай усули» билан шуғулланмайди.

Фото: Anadolu Agency

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг маълум қилишича, 17 июндан бери Исроил бошчилигидаги Ғазо гуманитар ёрдам жамғармаси ёрдам карвонларига етиб боришга уринган камида 580 фаластинлик ҳалок бўлган.

Ғазодаги воқеалар БМТ Хавфсизлик кенгаши (БМТ ХК)да муҳокама қилинди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котибининг Яқин Шарқ, Осиё ва Тинч океани бўйича ўринбосари Холид Хиари аъзо давлатларга маълумот берди. Унинг таъкидлашича, Исроил қарийб 80 кундан бери Ғазога гуманитар ва тижорат ёрдамларининг кириб келишига тўсқинлик қилмоқда. Хиари сўнгги кунларда минтақага чекланган ёрдам келаётганини, лекин бу ёрдам ғазоликларнинг жиддий гуманитар эҳтиёжларини қондиришдан анча камлигини таъкидлади.

Бош котиб ўринбосари Исроилни халқаро ҳуқуқ бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга ва муҳтож фуқароларга гуманитар ёрдамнинг тез ва тўсиқсиз ўтишини таъминлашга чақирди.

Хиари сўзларига кўра, 17 июндан бери Исроил ва АҚШ бошчилигидаги Ғазо гуманитар жамғармаси ёрдам карвонларига етиб боришга ҳаракат қилган камида 580 нафар фаластинлик ҳалок бўлган: «Ғазода ёрдам олишга уринган фаластинликларнинг ўлдирилиши ва жароҳатланишини кескин қоралаймиз. Бу ҳодисалар юзасидан зудлик билан мустақил тергов ўтказилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши керак».

Мавзуга оид