Дунёнинг энг "яшил" шаҳарлари рейтинги тақдим этилди

Дунёнинг энг "яшил" шаҳарлари рейтинги Arcadis компанияси сайтида тақдим қилинди. Рейтингнинг биринчи ўрни Цюрих шаҳрига (Швейцария) насиб этди.
Иккинчи ўринда Сингапур номи қайд этилди. Ундан кейинги поғоналарни эса Стокгольм (Швеция), Вена (Австрия), Лондон (Буюк Британия), Франкфурт (Германия), Сеул (Корея Республикаси), Ҳамбург (Германия), Прага (Чехия) ва Мюнхен (Германия) шаҳарлари эгаллади.
Топ-100 рўйхатининг охирги ўринларида Найроби (Кения), Қоҳира (Миср) ва Калькутта (Ҳиндистон) шаҳарлари қайд этилган.
Экспертлар рўйхатни тузишда ижтимоий, экологик ва иқтисодий омилларни инобатга олишган - умумий ҳисобда 32 турли жиҳатга эътибор қаратилган.
Мавзуга оид

11:09 / 18.04.2025
Harvard Growth Lab: Беш йил ичида Ўзбекистон иқтисодий мураккаблик рейтингида 25 поғонага кўтарилди

21:20 / 16.04.2025
TIME дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди

09:00 / 07.04.2025
2025 йил учун энг ишончли автомобиллар эълон қилинди: улар орасида Tahoe ҳам бор

18:19 / 01.04.2025