Reuters: Туркия танкерлар ўтиши учун Босфорни ёпиб қўйди

Фото: Mota
Туркия ҳукумати Босфор бўғозини танкерлар ўтиши учун ёпиб қўйди, деб хабар бермоқда бўғоз оператори GAC’га иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, бўғоз 16 июлга ўтар кечаси мамлакатда ҳарбий тўнтаришга уринишдан кейин "хавфсизлик нуқтаи назаридан" ёпиб қўйилди.
Туркияда 15 июлдан 16 июлгача ўтар кечаси ҳарбий тўнтаришга уриниш амалга оширилди. Анқарадаги Туркия парламенти биносига иккита бомба ташланган, Анқара ва Истанбулдаги тўқнашувларда камида 60 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид

19:16
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

00:40 / 03.06.2025
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди

18:35 / 02.06.2025