Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Нетаняхунинг Ғазони босиб олиш режасини фалокат деб ҳисобламоқда
Франция президенти Нетаняхунинг Ғазо устидан назорат ўрнатиш ва ҲАМАСни буткул йўқ қилиш режасига илк бор муносабат билдирди.

Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэл Макрон Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг милитаристик уринишларидан афсусдалигини таъкидлади.
Le Figaro нашрининг ёзишича, Макрон Ғазо секторида хавфсизликни таъминлаш учун БМТ миссияси ҳақидаги ўз таклифини яна илгари сурган.
Франция президентининг сўзларига кўра, Исроилнинг Ғазо шаҳри ва ал-Маваси лагерларидаги операцияни кенгайтириш ҳамда Фаластин ҳудудларини қайтадан босиб олиш режаси "мисли кўрилмаган жиддий фалокат ва урушга интилишни англатади".
Газетанинг қайд этишича, Франция президенти Нетаняхунинг Ғазо устидан назорат ўрнатиш ва ҲАМАСни буткул йўқ қилиш режасига илк бор муносабат билдирди.
БМТнинг 30 июл куни бўлиб ўтган конференциясида Макрон Ғазо секторидаги вазиятни барқарорлаштириш учун “БМТ мандати остида халқаро коалиция тузиш”ни таклиф қилганди.
Мавзуга оид

11:28 / 11.08.2025
Исроилнинг Ғазога берган зарбасидан «Ал-Жазира»нинг 5 журналисти ҳалок бўлди

14:20 / 09.08.2025
Исроилнинг Ғазони эгаллаш қарори: дунё кескинлашувдан хавотирда

13:27 / 09.08.2025
Германия Исроилга қурол экспортини қисман тўхтатди

12:10 / 09.08.2025