Жамият | 15:26
826
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўткир тиғли ашёларни ноқонуний равишда олиб юрган 1631 киши аниқланди

Пойтахт ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида ИИББ ва ҳудудий тизимлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Фото: ИИББ

Ойлик тадбирлари доирасида ўтказилган “Тиғ” махсус профилактик тадбирларининг 21 кунлик натижаси ҳақида маълумот берилди. 

Хусусан, пойтахт кўчалари ва жамоат жойларида ўткир тиғли ашёларни ноқонуний равишда олиб юрган 1631 нафар шахс аниқланди. Улардан 1715 дона ашёлар ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди. 

Аниқланган ашёлардан 1614 таси пичоқ, 17 таси кастет, 19 таси бита, 7 таси пневматик қурол, 2 таси электрошокер бўлса, қолган 56 таси турли кўринишдаги тиғли жисмларни ташкил этди. 

"Шу ўринда фуқароларимизга эслатиб ўтамиз: қонунга хилоф равишда совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ашёларни олиб юриш базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 дан 5 бараваригача жарима солинишига, шунингдек, бошқа қонуний таъсир чоралари қўлланишига сабаб бўлиши мумкин", дейилади ИИББ хабарида

Тошкент шаҳри бўйлаб тезкор профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Мавзуга оид