Жамият | 14:43
9121
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро қўлга олинди.

Фото: ДХХ

У ўзини гўёки ДХХ ходими дея таништириб, Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган хусусий корхона номига олиб келинган товарларни Божхона қўмитасининг Шахсий хавфсизлик бошқармасида ишловчи танишлари орқали ҳеч қандай муаммосиз божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиб беришини айтган.

ДХХ ва божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, ушбу фуқаро корхона раҳбаридан фирибгарлик йўли билан ҳар бир юк партияси учун 500 АҚШ долларидан жами 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, мазкур шахс корхонага хориждан импорт қилинаётган автомобил эҳтиёт қисмларини божхона расмийлаштирувидан тезлаштириб чиқариб бераётганини айтиб, корхона раҳбаридан муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид