Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яман соҳиллари яқинида қайиқ ағдарилиши оқибатида 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Яна ўнлаб кишилар бедарак кетган.

Фото: Getty Images
Яман соҳиллари яқинида муҳожирлар тушган қайиқ ҳалокатга учраши оқибатида камида 68 киши ҳалок бўлди. Маълум қилинишича, қайиқ бортида жами 150 дан ортиқ киши бўлган.
Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, қайиқ ноқулай об-ҳаво шароитида Абян вилоятининг жанубий қирғоқлари яқинида ағдарилиб, чўкиб кетган.
Халқаро миграция ташкилотининг Ямандаги ваколатхонаси раҳбари Абдусаттор Эсоевнинг BBC’га маълум қилишича, 68 кишининг жасади сувдан чиқариб олинган.
Унинг сўзларига кўра, 12 киши қутқариб қолинган, қолганлар ҳамон бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда.
«Дастлабки маълумотларга кўра, ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти Эфиопия фуқаролари бўлган», – дея маълум қилганди аввалроқ Халқаро миграция ташкилоти (IOM).
Яман Африка мамлакатларидан Форс кўрфази давлатларига иш излаб бораётган муҳожирлар учун асосий йўналиш бўлиб қолмоқда.
IOM ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги ойларда муҳожирлар бўлган қайиқлар ҳалокати оқибатида юзлаб одамлар ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.
«Ушбу даҳшатли воқеа кўпинча одамларнинг умидсизлиги ва заифлигидан фойдаланадиган виждонсиз контрабандачилар томонидан ташкил этилган хавфли саёҳатларга чиқаётган муҳожирларни ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш зарурлигини кўрсатади. IOM бундай жиноий ҳаракатларда айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш ва янги фожиаларнинг олдини олиш мақсадида халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақиради», – дейилади ташкилот баёнотида.
Мавзуга оид

23:35 / 01.08.2025
Россияда тил билмайдиган мигрантларни баъзи касбларга ишга қабул қилмаслик таклиф этилди

19:59 / 31.07.2025
Россияда мигрантлар учун янги давлат божлари жорий қилинди

12:40 / 31.07.2025
Ўзбекистонда "Ватанга қайтариш" хайрия акциясига старт берилди

23:20 / 30.07.2025