Жамият | 12:40 / 31.07.2025
2850
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда "Ватанга қайтариш" хайрия акциясига старт берилди

30 июл - Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан жорий йил 30 июлдан 30 августгача «Ватанга қайтариш» номли хайрия акцияси ўтказилади.

Фото: Видеодан кадр

Акция Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ташкил этиляпти.

Акция доирасида хориж давлатларида оғир шароитда қолган Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш ва уларни самарали реинтеграция қилиш мақсад қилинган.

Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги  ваколатхоналари, Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Мавзуга оид