Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик ҳакерлар ўзини "Касперский лабораторияси" сифатида кўрсатган
ФСБга алоқадорлиги айтилаётган Secret Blizzard гуруҳи Москвадаги элчихоналарга ҳужум қилди. Ҳакерлар ўзини "Касперский лабораторияси" сифатида яшириб кўрсатган, дея хабар беради Microsoft.

Фото: Андрей Любимов / РБК
Россиянинг Turla номи билан ҳам танилган ва ФСБга алоқадорлиги айтилувчи Secret Blizzard ҳакерлар гуруҳи кибертаҳдидлардан ҳимояланиш бўйича ечимларни таклиф қилувчи таниқли рус компанияси "Касперский лабораторияси" сифатида ўзини кўрсатган. Microsoft хабарига кўра, ҳакерлар Москвадаги хорижий элчихоналарни нишонга олган.
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Turla ҳакерлари ўзининг зарарли дастурларини "Касперский" антивирус дастурлари сифатида тарқатган. Гап ApolloShadow дастури ҳақида бормоқда, Bloomberg маълумотларига кўра, у жабрланувчининг қурилмаларидан шифрлашни олиб ташлайди, бунинг натижасида уларнинг интернетдаги фаоллиги — кўрилган веб-саҳифалар ва махфий маълумотлар ҳакерлар қўлига тушиши мумкин. Зарарланган компютерлар кузатув олдида бутунлай ҳимоясиз бўлиб қолади.
Microsoft қайд этганидек, бу интернет-провайдерлар даражасида кибержосусликни амалга оширган ҳакерлар ҳақида биринчи маълум бўлган ҳодисадир. Афтидан, Turla ҳужум учун уларга давлат томонидан тақдим этилган имкониятдан фойдаланган, шунинг учун Россия провайдерлари хизматларидан фойдаланадиган хорижий ташкилотлар ва дипломатик вакиллар хавф остида.
Хорижий элчихоналарга қарши ҳакерлик кампанияси камида 2024 йилдан бери давом этмоқда. Шу билан бирга, Microsoft ҳакерлар ҳужумига учраган дипломатик ваколатхоналарни маълум қилмаган.
Мавзуга оид

08:51
Путин юз минглаб қўриқчиларга қурол тарқатишни буюрди

07:26
Ҳиндистон қирғоқларида Россия нефти юкланган танкерлар ҳаракатсиз турибди

19:26 / 03.08.2025
Зеленский Россия билан 1200 кишини ўзаро алмашиш режалаштирилаётганини айтди

22:55 / 02.08.2025