Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Туркманистонга келди
5-8 август кунлари Овоза туристик зонасида денгизга чиқиш йўли бўлмаган ривожланаётган давлатлар бўйича БМТнинг учинчи конференцияси ўтказилади. Анжуман доирасида кўплаб сиёсий-дипломатик учрашувлар ва савдо-иқтисодий мунозаралар ўтказилиши режалаштирилган.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш денгизга чиқиш йўли бўлмаган ривожланаётган давлатлар учинчи конференциясида иштирок этиш учун Туркманбоши шаҳрига келди. Бу ҳақда Туркманистон давлат телерадиоси хабар берди.
Хабарга кўра, БМТ бош котибини Туркманбоши халқаро аэропортида Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов кутиб олган.
БМТнинг учинчи конференциясида денгизга чиқиш йўли бўлмаган ривожланаётган давлатлар ҳамда БМТга аъзо бошқа давлатларнинг юқори даражадаги делегациялари, халқаро ва минтақавий тузилмалар, молиявий институтлар, қонунчилик органлари, жамоат бирлашмалари раҳбарлари ва хусусий сектор иштирок этади.
Конференция 5-8 август кунлари Овоза туристик зонасида ўтказилади. Анжуман доирасида кўплаб сиёсий-дипломатик учрашувлар ва савдо-иқтисодий мунозаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид

19:20 / 03.08.2025
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боради

21:48 / 02.08.2025
БМТ маърузаларини деярли ҳеч ким ўқимаслиги ҳақида маъруза эълон қилди

17:23 / 29.07.2025
Ғазода очарчилик бошланмоқда – IPC ҳисоботи

20:02 / 26.07.2025