Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Микроҳудуддан ташқарида 1-синфга қабул ва «жафокаш» «Сағбон» нимстанцияси – маҳаллий дайжест
2025-2026 ўқув йили учун 1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёни бошланди. Тошкентнинг Олмазор ҳамда Тошкент туманларига электр энергияси етказиб берадиган «Сағбон» нимстанциясида кетма-кет авария содир бўлмоқда. Тошкент–Андижон йўналишида мунтазам авиақатновлар бошланади. Қорақалпоғистонга янги прокурор тайинланди. Сурхондарёда оғир йўл-транспорт ҳодисасида тўрт нафар йигит ҳалок бўлди. Kun.uz ёритган ушбу муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

Микроҳудуддан ташқари мактабларда 1-синфга қабул бошланди
2025-2026 ўқув йили учун 1-синфга электрон қабул жорий этилган ҳудудларда микроҳудуддан ташқари қабул жараёни 1 август кунидан бошланди.
Шунингдек, ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши жараёнлари ҳам 1 август санасидан давом эттирилди.
Бола микроҳудуддан ташқари мактабга қабул қилинганидан сўнг, микроҳудуд бўйича аввал юборилган аризаси асосий мактабга автоматик равишда ўтказилади.
«Сағбон» нимстанцияси қачон барқарор ишлайди?
Тошкентнинг Олмазор ҳамда Тошкент туманларига электр энергияси етказиб берадиган «Сағбон» нимстанциясида кетма-кет авария содир бўлмоқда. Оқибатда минглаб истеъмолчилар узоқ вақтга электр таъминотидан узилиб қоляпти.
Kun.uz муаммони ўрганди. Масъулларнинг айтишича, ҳозир ишлаб турган қурилмаларнинг кўпи эскирган, истеъмол кўрсаткичи ошган, шу сабабли авариялар юз беряпти.
Uzbekistan Airways Тошкент–Андижон йўналишида мунтазам авиақатновларни бошлайди
Парвозлар 9 августдан бошлаб чоршанба ва шанба кунлари Airbus А320 ҳаво кемаларида амалга оширилади. Чипта нархи бир томонга 248 000 сўмдан, икки томонга 466 000 сўмдан бошланади.
1978 йилда қурилган Андижон аэропортида яқинда реконструкция ишларининг биринчи босқичи битказилди. Узунлиги 3,3 минг метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилди.
Қорақалпоғистонга янги прокурор тайинланди
Шоҳрух Азаматович Аминов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди. У 2022 йил апрелидан бош прокурорга ўринбосарлик қилаётганди.
Қорақалпоғистон прокурори лавозимида 2022 йил июлидан буён Эркабой Тожиев ишлаб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Сурхондарёда оғир йўл-транспорт ҳодисасида тўрт нафар йигит ҳалок бўлди
Олтинсой туманида синфдошлар ўтирган Gentra автомобили катта тезликда бетон тўсиққа урилди. Оқибатда фақат ҳайдовчи тирик қолди.
Йўловчилардан икки нафари олинган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди. Туман тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган икки йўловчи кейинроқ жон берди.
Рулда бўлган йигитнинг сўзларига кўра, автомобил эгаси унга машинани ювиб келиш учун берган.
Мавзуга оид

22:42 / 31.07.2025
Парламентдаги мухолифат, пулли йўлларнинг кечиктирилиши, ўзбек спортидаги хуш ва нохуш хабар – маҳаллий дайжест

22:52 / 30.07.2025
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест

22:39 / 29.07.2025
Шерали Жўраев олий мактаби, Самарқандда 7 тонна палов ва Булоқбошидаги экологик фожиа – маҳаллий дайжест

23:47 / 28.07.2025