Жамият | 10:40 / 30.07.2025
1088
1 дақиқада ўқилади

Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин келиб чиқди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот тақдим этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун, 30 июл куни соат 09:58 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган синтепон ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 10:02 да етиб борган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда.

Ёнғин натижасида жабрланганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти ҳамда масъул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.

Ёнғин соат 10:10 да қуршаб олинди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ФВБ.

Мавзуга оид